Маҳалланинг балоҳўри Афандини чақириб:
— Уйингизга ош буюринг, казо-казолар келишган, кириб чиқамиз,— деди.
Афанди хўп деб уйига кириб кетди. Балоҳўр айтган вақтида казо-казолар билан келди, супага ўтирилгач:
— Қани, Афанди, қўлга сув олинг,— деди. Афанди унинг қўлига сув қўя ётиб:
— Ҳали қозон осганимиз йўқ — деди.
— Нега?— деди балоҳўр.
— Ҳамма нарса тайёру кичкина бир нарсага қараб қолдик.
— Нима экан?
Афанди унинг қулоғига аста деди:
— Пул!