Ҳақиқат-адолат

Кеча ишхонамизда ҳақиқат куни қилдик. Ҳаммамиз ҳақиқат изладик. Бугун энди, ҳаммамиз янги иш излаяпмиз.

Telegram
1 hafta avval

Бойнинг ўғли имтиҳонда:
— Биринчи жаҳон уруши қачон бўлган?
— 1914-1918 йилларда.
— Ўтиринг, беш!
Ўртаҳол оиланинг фарзанди имтиҳонда:
— Биринчи жаҳон уруши қачон бўлган?
— 1914-1918 йилларда.
— Нечта одам ҳалок бўлган?
— Бир миллион уч юз мингга яқин.
— Ўтиринг, беш!
Камбағал оиланинг фарзанди имтиҳонда:
— Биринчи жаҳон уруши қачон бўлган?
— 1914-1918 йилларда.
— Нечта одам ҳалок бўлган?
— Бир миллион уч юз мингга яқин.
— Ўлганларнинг фамилиясини сана!

Telegram
3 hafta avval

— Бизни раҳбар жуда алдоқчи, аммо адолатли.
— Қанақасига, ахир уни алдоқчи деяпсан-ку?
— Ҳа, у ҳаммани бараварига алдайди.

Telegram
6 oy avval

Бир куни чумоли ўрмондан ўтиб кетаётса, шер филни дўппослаётган экан. Чумоли ҳам бир-икки мартта тепиб, ўтиб кетибди.
Эртасига чумолини кайфияти йўқ юрган экан, ҳайвонлар:
— Нима бўлди? - дейишса, чумоли:
— Филни ўлимида мени айблашяпти, - дермиш.

Telegram
1 oy avval

Бир ташкилот ходимлари ҳар куни эрталабки 9:00 дан кечки 22:00 га қадар ишлашарди.
Ходимлардан бири бўлса 9:00 да ишга келиб, роппа-роса 18:00 да кетарди.
Қолганлар ҳайрон бўлиб бошлиқдан сўрашибди:
— Нега анави ходим ҳам бизга ўхшаб соат 22:00 да эмас, 18:00 да ишдан кетади?
Бошлиқ:
— Ўртоқлар, ахир у ходимимиз меҳнат таътилида!, - дебди.

Telegram
7 oy avval

Бир депутат иккинчисидан сўраяпти:
— Нега халқ бизни бунчалик ёмон кўради?
Иккинчиси:
— Мен ҳам ҳайронман...! Ахир бизлар деярли ҳеч нарса қилмаймиз-ку!

Telegram
4 oy avval

Афандининг бир эшаги бор экан. Тинмай ишлатар экан. Бир куни эшак чарчаб ўтириб қолибди. Шунда афанди роса уни урибди.
Эшак ўзига ўзи "Тавба, шунча ишласам, яна эшакдай уради-эй" дебди.

Telegram
1 hafta avval

Ойлик маош бу - пора олишни билмайдиганлар учун берилган жазодир!

Telegram
6 oy avval

Тезюрар поезд. Йўл кузатувчиси ҳар бир купега кириб илтифот билан мурожат қиляпти:
— Чет элликлар борми ?
Барча купеларда "Йўқ" деб жавоб беришибди.
Кузатувчи йўлакка чиқиб бақирди:
— Тешавой! Кондиционерни ўчиравер! Ҳаммаси ўзимизникилар экан!

Telegram
8 oy avval