Интернет ҳақида латифалар

Бир кун хотин эридан сўрабди:
— Дадаси нега ухламадиз? - деса, эри:
— Instaдаман, - дебди.
Шунда хотин:
— Унда мени янги расмимга лайк босиб юборинг! - дермиш.
Севган қизим билан IMOда гаплашиб ўтирибман. У бир дақиқага туриб кетганди, мониторда отаси кўриниб қолди:
— Ассалому алайкум, - десам, адаси ён-атрофга қараб:
— Ё тавба, ким у??? - дейди...
Врач қабулига кирган қари отахон шикоят қилмоқда:
— Болам, мазам йўқ! Биттасини юклайман, иккинчисини юклайман, учинчисини юклай бошлаганимда тобим қочади...
Врач ҳайрон бўлиб:
— Отахон, мен ёш бўла туриб шунча кучим йўқ. Сиз нега оғир юк ташиб юрибсиз? – дебди.
Отахон:
— Қанақа юк? Мен интернетдан фильмларни юклаб ўтираман!
— Оғайни, хотиним билан уришиб қолдик.
— Нима бўпти? Биз ҳам жанжаллашиб турамиз.
— Сизларда ким биринчи бўлиб гапиради? Хотинингми ёки сенми?
— Албатта, хотиним.
— Қандай қилиб?
— Уйдаги модемни секин ўчириб қўяман. Хотиним дарров “Интернетни тузатиб беринг” деб ялиниб келади.
Сэлфига тушган икки дугона суратга қараб туриб, бири дебди:
— Вой, хунуклигини қара! Бўлмайди! Қайтадан тушамиз!
Иккинчиси:
— Сен яхши тушгансан! Мени қарасанг-чи... – деса, дугонаси:
— Мен шундоқ ҳам сен ҳақингда гапиряпман, - дермиш.
Ўғли компьютер олдидан ҳеч кетмаётганини кўрган онаси ошхонада туриб унга дебди:
— Келақол ўғлим, овқат тайёр!
— Ҳозир ойижон, ҳозир.
Онаси яна унга:
— Келақол энди, овқатинг совиб қолади...
Ўғли ўрнидан туриб ошхонага кириб борса, онаси тезгина югуриб бориб, компьютер олдига ўтирибди-ю, хурсанд бўлиб ўзига-ўзи:
— Яна алданди, лақма! – дермиш.
— Алло, компьютер устахонасими?
— Ҳа, нима бўлди?
— Компьютерим ишламай қолди.
— Ўзингиз ичини кавлаб кўринг.
— Шундай қилсам, ишлаб кетадими?
— Йўқ! Бизга иш кўпаяди. Даромад ҳам!
"Google"дан излашга берилган ғалати сўровлар:
— Кўзи ғилай одамни қайси кўзига қараб гапириш керак?
— 1 апрел ҳазилларидан кейин асабни қандай тиклаш мумкин?
— Паспортдаги аватаркани (суратни) қандай алмаштириш мумкин?
— У менга ёзиши учун қандай статус қўйганим маъқул?
— Вампирни мен биринчи бўлиб тишлаб олсам нима бўлади?
— Мен йўғимда наушникларимни ким чигал қилиб қўяди?
Савол: Интернетда суҳбатдошингизни энсаси қотганини қандай билса бўлади? Ахир юзи кўринмайдику!
Жавоб: Ҳозир одат бўлган бирор гапга "Ҳмм" деб жавоб бериш. Шу сўздаги “М” лар сонига қараб энса қотиш даражасини билиб олаверасиз..
Ҳммммм....
Хотин эрига:
— Дадаси, мундоқ ўғлингизга гапирсангиз-чи... Куни бўйи интернетдан бошини кўтармайди.
Эри:
— Хотин, ўзинг айтавер. Ўғлинг мени “чёрныйга солиб қўйган”...