Интернет ҳақида латифалар
"Ман ҳозир саёҳатдаман. Зарур бўлиб қолсам www.latifa.uz сайтидан топасиз" деб ёзилган экан.
Акушер:
— Мана, тўққиз ойдан сўнг она бўласиз!
Аёл:
— Нимага тўққиз ой? Намунча узоқ? Икки ойдан сўнг иложи йўқми?
Врач ҳайратланиб:
— Буни асло иложи йўқ! Табиат қонуни шунақа. Она фарзандини тўққиз ойда дунёга келтиради, икки ойда эмас...
— Табиатни тинч қўйинг! Тажрибасиз эканингиз кўриниб турибди. Биз танлов ўтказиб, икки ойда ишни битирадиган пудратчи топамиз. Хайр! Фейсбукда "Потребитель"га сиз ҳақингизда салбий фикрлар ёзиб қолдираман.
Энди она қизим, ҳар бир қиз ўз уйига “Гости”. Шундай экан, сенга айтар Статусим: Куёвникига борганда “Закрыть Профиль” бўлгин. Эрингдан бошқаси сенга “Дружба” ташласа “Игнор” қилгин. Эрингни камчиликларини ҳамиша “Невидим” қилгин. Қайнота-Қайнонангни ҳар бир гапига “Класс” деб тургин. Уйдаги “Сообшения” ва “Обсуждения”ларни бизга ва кўчадагиларга асло “Копиравать” қила кўрмагин. Қўшниларингга “Друзья” бўл! Қайнопаларинг билан эса “Лучшие Друзья” бўлгин. Ҳар бир қилиқларига “Лайк” деб тургин. Уларнинг “Чёрный списка»сига асло туша кўрмагин!
— Қамоқдами?
— Йўқ. Телефонни титкилаб.
Гугл:— Мен исталган нарсани топа оламан!
Фейсбук:— Мен ҳаммани танийман!
Интернет: — Барибир менсиз ҳечкимсизлар!
Электр: — Овозларингни ўчирасанларми, йўқми?!...
“Уйда чироқ ўчиб қолди. Оиламдагилар билан гаплашишга вақтим бўлди. Укам ўқишга кирибди. Синглим турмушга чиқиб кетибди. Ота-онам қариб қолишибди. Негадир бувим кўринмаяптилар?!”
— Нимага сен ўртоғингдан кўчирдинг?! У ўзини томдан ташаса, сен ҳам ташлайсанми?! деса,
— Йўқ устоз! Ўлай агар "Синий кит" ўйнамаганман, - деган экан.