Интернет ҳақида латифалар

Телеграм абонентининг қасамёди:
“Мен Телеграм сафига кирар эканман, сўнгги зарядим тугагунча, охирги мегабайтимни ҳам сарфлаб онлайн бўлишга, Спам бўлсам ҳам ''Deleted account '' қилмасликка ваъда бераман. Агар амал қилмасам ''Сonnecting ''га мубтало бўлай!”
Google да сўзларни таржима қилиб ўтиргандим, “Қайнона” деб ёзсам, “Илон” деб таржима қилиб берди.
Интернетга ҳам ишонч қолмабди!
— Давлат иқтисодиёти таназзулга юз тутган. Мамлакат аҳолиси оч, ночор ва норози, аммо жим! Халқ умуман китоб ўқимай қўйган... Ёш болалар ҳам кўчаларда сигарет чекиб юришар, қўни-қўшнилар бир-бирлари билан бир қарич ерни талашиб, ҳукуматга арз қилишарди. Раҳбарлар эса гўёки ҳеч нарсани кўрмаётгандек, бемалол юраверишар, оддий халқнинг пулларига данғиллама...
— Ўғлим, янгиликларни ўқишни бас қил! Компьютерни ўчиргин-да, дарс қилишни бошла!
— Ойижон, ахир мен тарих фанидан “Рим империясини қулаши” мавзусини ўқияпман-ку!
Бемор доктор қабулига келиб дебди:
— Доктор, мен интернетга жуда қаттиқ боғланиб қолганман. Ҳечам ундан ажрала олмайман. Агар шу касаллигимни даволасангиз, доим сизни хабарларингизга “Лайк” босиб туришга ваъда бераман.
Эр хизмат сафарига кета туриб, хотинига дебди:
— Компьютеримни асло ёқа кўрма! Агар ёқсанг, кайфиятинг бузилиши аниқ!
Табиийки, хотини компьютерни ёқиб кўрган...
Эр сафардан қайтса, остонада ғазаб билан хотин кутиб турибди.
— Компьютеримга тегибсан-да барибир...!? – дебди эр.
Хотини жаврай бошлабди:
— Ҳа, компьютерингизни ёқиб, беҳаё суратлар, маъшуқангизга ёзган хатларингизни қидирдим. Шунча вақтим кетди. Бирортасини ҳам топа олмадим, умуман йўқ!!!
— Шунга кайфиятинг йўқми?
— Ҳа!
— Мен сенга нима дегандим!?
Камбағалчилик қуриб кетсин, қачонгача томи йўқ машина-ю, тугмачасиз телефон ишлатаман?!
Бола "Telegram"да ўтириб кун кeчирганини сeзмай қолибди. Бир пайт эшик тақиллабди.
Бола:
— Эшик очиқ.
Бир пасдан кeйин, эшик яна тақиллабди.
Бола:
— Эшик очиқ, кираверинг дeдим-ку, — дeса.
Адаси эшикни очиб:
— Тур-эээ, падаринга лаънат ҳожатхонага кирганинга бeш соат бўлди, чиқсанг кираманми?!
Янги келин инстаграммга кирмоқчи эканини эрига айтган экан, эри қулоғини тагига "лайк" қўйиб юборибди.
Бир йигит оғайнисини уйида ужас кино кўриб туриб, соатига қараса 23:55миш.
— Кеч бўлиб кетибди-ку, оғайни мени катта йўлгача кузатиб қўйсангчи, - дебди.
Ярим йўлга етмасларидан меҳмон томда турган шарпани кўриб қолибди. Шарпа ҳудди қиз болага
ўхшармишу, юзига қанақадир нур тегиб турганмиш. Меҳмон:
— Оғайни орқага қайтамиз, қара томни тепасида вампир бор экан, - деса
Оғайниси томга қараб:
— Бу вампир эмас, қўшнимизни қизику. Telegram'га кираман деб антенна қидиряпти, - дермиш
Уйда аёл китоб ўқиб ўтирса, ўғли мактабдан келиб:
— Нима ойижон, интернет ишламаяптими?!, - дермиш.