Бошқалар

Қадим замонда подшоҳнинг ёнига аёнларидан бири югуриб келиб:
— Шоҳим, ҳузурингизга дунёда энг машҳур фолбин кирмоқчи, - дебди.
Шоҳ киритишни буюрибди. Фолбин саройга кириб айтибди:
— Эй шоҳим, буюк лашкарбоши! Мен сизнинг бўлажак жангларингиз ва умуман келажак ҳаётингиз хақида фол очиб бераман.
Подшоҳ жаллодни чақириб:
— Бу фолбиннинг бошини танидан жудо қилинглар! - деб буюрибди.
Жаллод буйруқни бажаргач, савол беришибди:
— Шоҳим, нега фолбинни ўлимга ҳукм қилдингиз?
Подшоҳ:
— Бу аблаҳ фолбин ўзининг келажагини билмайди-ку, менинг келажагимни қаердан билсин! - деган экан.

Telegram
1 hafta avval

Полковник аскарларни саф торттириб, сўрабди:
— Ҳўш, ораларингда математиклар борми?
— Бор, мен! Мен ҳам математик!... мен, мен, - жавоб қайтарибди сафда турганлар.
— Жуда соз, математиклар! Қани энди белкурак ва қўшбошлар билан қуролланиб, машинага чиқинг. Далага бориб, илдиз топамиз.

Telegram
2 hafta avval

Бир одам уйида ўтирган экан, эшик тақиллаб қолибди.
Тирқишдан қараса, МИБдан келишган экан. Уй эгаси жим тураверибди.
Шунда МИБ ходимлари:
— Бизда янги аппарат бор. Уйда одам борлигини кўрсатяпти. Очинг эшикни! – дейишибди.
Ҳалиги одам ҳайрон бўлиб, эшикни очибди-да:
— Қани, кўрсатингларчи... - дермиш.

Telegram
1 hafta avval

Машҳур фолбин бир шаҳарга меҳмон бўлиб келибди. Йўлни билмай турса, ёнидан бир киши ўтиб қолибди. Шунда фолбин:
— Ҳой оғайни, йўлни билмай турибман, айтиб бера олмайсизми? – деса, ҳалиги киши йўлни кўрсатиб юборибди.
Шунда фолбин:
— Яхшилигингизга мен ҳам яхшилик билан жавоб қайтармоқчиман. Мен фалон юртнинг машҳур фолбиниман. Келинг, сизга ҳам бир фол очиб келажагингизни аниқ айтиб берай, - дебди.
Шунда ҳалиги киши жавоб берибди:
— Ўзини йўлини билмаган одам, мени келажагимни қаердан билардингиз!?

Telegram
1 hafta avval

Тиқилинч автобусда Абдусаттор шимининг чўнтагидан пул олиш учун ўрнидан туриб-ўтирган эди, тик туриб кетаётган 18 йўловчини ҳаяжонлантириб юборди.

Telegram
1 oy avval

Бир эркак бозорда айланиб юрса, қари отахон қоғозга ўралган бир нарса сотиб ўтирган экан.
Эркак қизиқиб сўрабди:
— Отахон, нима сотяпсиз?
— Перфоратор. Кўрасанми? – деб қоғозни очса, ичидан катта милтиқ чиқибди.
Эркак ҳайратда:
— Отахон, ахир бу милтиқ-ку!? – деса, отахон:
— Билмасам болам... Лекин асфалтни яхши тешар экан, - дермиш.

Telegram
2 oy avval

Қуролли кучлар резервидаги десантчилар ҳарбий машғулот йиғинларига жалб этилибдилар. Йўриқчи улар билан машғулот ўтказиб, парашют билан сакрашга оид йўл-йўриқлар берибди:
— Аппарат бортидан сакраб чиққач, ҳалқани тортасиз. Бир оздан сўнг парашют гумбази очилади, ерга қўнасиз. Қўниш майдонида сизни автобус кутади. Автобусга чиқиб, яна шу ерга қайтиб келасизлар.
Резервдаги десантчилардан бири сакраб, айтилганидек ҳалқани тортибди. Парашют гумбази очилмабди. Тошдай тез пастга тушиб бораётган ҳарбий ўзига-ўзи жаврармиш:
— Ҳўш, парашют масаласида алдашди. Қани кўрайлик-чи, автобус кутиб туриши ростмикин!?

Telegram
5 kun avval

Бир одам самолётда учиб кетаётиб, ҳадеб худога илтижо қилармиш:
“Эсон-омон етиб олайлик!” деб.
Ёнидаги йўловчи ундан сўрабди:
— Ҳой биродар, бунча ҳавотир оласиз? Самолёт янги, ишончли! Ҳеч нарса бўлмайди, қўрқманг!
Ҳалиги одам:
— Нуқул мен ўтирган машина бузилиб қолади, велосипедни балони тешилади, поезд ҳам ҳалокатли тўхтайди, - деб турса бирдан стюардесса эълон қилибди:
— Ҳурматли йўловчилар! Самолётимиз тинч океанига қуламоқда! Биз сизларга биттадан қутқарув желети ва хуштак берамиз. Хуштакни чалсангиз, сизларга акула ҳужум қилмайди!
Шунда ҳалиги одам йиғламсираб дебди:
— Ҳозир менга беришган хуштак ё чалинмайдиган бўлади, ё бўлмаса менга учраган акула кар бўлиб чиқади… Қутқарув желетини размери топилмаса ҳам керак!

Telegram
1 oy avval

— Нима учун баъзи одамлар чақмоқ бўлаётганида ўзига оро бериб, тек туришади?
— Ҳайратланаётган бўлиши мумкин.
— Йўқ. Улар кимдир тепада селфи қиляпти, деб ўйлашади.

Telegram
1 oy avval

Бир куни ёш йигит кўчада кетаётса, ёнидан чиройли қиз ўтиб қолибди.
Йигит:
— Қани энди, сизди олдингизга бемор бўлиб борсам-у, сиз мени даволасангиз... – деса , қиз ортига ўгирилиб:
— Яхши йигит, мен туғруқхонада ишлайман, - дермиш.

Telegram
1 oy avval