Бошқалар ҳақида латифалар

Йигит:
— Яхши қиз, 100 минг пулингиз тушиб қолди…
Қиз:
— Бу 100 минг мен билан танишишга баҳона бўла олмайди!
Йигит:
— Унда кўпроқ пул туширинг!
Бир одамнинг уйи бор экан-у, эшиги йўқ экан.
Нима қилишини билмай, уйини сотиб эшик сотиб олибди.
Бир одам ўрмонда адашиб қолиб қўрқанидан “А-у-у, а-у-у” деб қичқирар эди. Шунда бир айиқ одамнинг ёнига келиб:
— Мунча қичқирасан?! Ҳамма ёқни бошингга кўтариб, - дебди.
Ҳалиги одам:
— Адашиб қолдим. Кимдир эшитармикан деб бақираётган эдим, - деса, айиқ:
— Мен эшитдим, яхши бўлдими!? - дебди.
Тўхтамасдан узоқ югурган одамга сояси дебди: “Бунча шошиласан!? Дам олайлик!
Назарбоев Токаевга рулсиз машина совға қилди.
Токаев:
— Нурсултон Абишевич, кечирасиз. Лекин мен уни қандай бошқараман?
— Сен муҳими газни бос! Бошқаришни эса менга қўйиб бер.
Мени исмим Даврон. Лекин дўстларим мани дробовик (ўқни сочиб отадиган милтиқ) дейишади. Сабаби оддий: Мени овқат чайнаётганимда аксирадиган одатим бор!
Қўмондон Алпарслон йигирма етти минг кишилик аскари билан Византия тупроқларида олға борар экан. Разведкага юборган зобитларидан бири кўзлари ола-кула бўлиб келиб қолди.
— Султоним, — деди у ҳансираб, — Уч юз минг кишилик душман аскари бизга яқинлашиб келмоқда.
Султон Алпарслон ҳеч димоғини бузмай жавоб берди:
— Биз эса уларга яқинлашиб бормоқдамиз.
Бир куни йигит дўстидан сўрабди:
— 10 йилдан бери канал ёнида яшайсан. Нега ҳалигача сузишни билмайсан?
Дўсти унга қараб:
— Ўзинг 15 йилдан бери аэропорт ёнида яшайсан. Нега ҳалигача учишни билмайсан? – деган экан.
Сўровнома:
— Сизга қайси канал ёқади?
— UZREPORT TV.
— Нимаси ёқади?
— Ер шарини айланиб туриши.
— Молиявий мутахассислар ҳаёт тарзимиз кун сайин яхшиланиб бораётганини айтишмоқда.
— Лекин халқ ундай демаяпти-ку!
— Чунки халқ мутахассис эмас-да!