Ҳақиқат-адолат ҳақида латифалар
Илтимос аниқ айтинглар, мактабларда ўқиш бошланадими йўқми!? Болаларим подъездда турибди. Мактабга боришсинми ёки уйга киришсинми, билмай қолдик!
"Тилла ови" кўрсатувида собиқ севган қизларини бирма-бир исмини санаб берган ва ютуқни қўлга киритган машҳур актёрни хотини бир кун аразлабди. Лекин онасини уйига кетиб қолмабди.
Нимага янги пайпоқларни бир-бирига бирлаштириш учун тикилган ип пайпоқни ўзидан кўра пишиқроқ бўлади?!
— Боғбон ухлаганда ва ити боғлаб қўйилганида.
— Нега овқатни қўлингиз билан ушлаб олгансиз!? - деса, официант:
— Икки мартта ерга тушиб кетди. Учинчи мартта ҳам тушириб юбормай дегандим... - дермиш.
Ҳозир телефонни ишлатиш учун болаларни чақириш керак.
— Ёшим ҳам бир жойга бориб қолди-ю, жуда ҳаётга интилишим катта. Узоқроқ умр кўргим, бир нималар қилгим келади. Нима қилсам экан-а?
Таниши отахонга дебди:
— Банкдан кредит олинг, уни ойма-ой тўланг, болаларни контрактини тўланг! Ўшанда ўз-ўзидан бу ҳиссиётларингиз йўқолади...