Ҳақиқат-адолат ҳақида латифалар

Ҳозир узоқ қишлоқлар яшайдиган аёлларда ҳам кир машина бор. Лекин кирни қўлда ювишади.
Нимага дейсизми? Чунки электр йўқ!
Автоҳалокатга учраган йигитни сўроқ қилишмоқда:
— Нима учун маст ҳолда машинани бошқардингиз?
— Отам рухсат берди!
— Отангиз ҳам сизга ўхшаб қонун-қоидани билмайдими?
— Йўқ, отам ҳам менга ўхшаб маст эди!
— Товламачи, фирибгар одамни ажрата оласанми?
— Билмайман, қандай қилиб?
— 100 минг берсанг айтаман.
— 100 минг?! Бермайман!
— Ажрата олар экансан-ку!
Эшкакчилар ўртасида мусобақа ўтказилди. Ҳар бир қайиқ 9 кишини кўтара олар эди. Япония эшкакчилари ғолиб бўлибди. Бизникилар эса энг охирги.
Натижа таҳлилига кўра японлар қайиғида 1 та бошлиқ ва 8 та эшкакчи бор экан.
Бизникилар гуруҳда эса 1 та умумий бошлиқ, 3 та ўринбосар, 4 та бўлим мудири ва 1 та эшкакчи бор эди. Бизникилар дарров мағлубият сабабини аниқлашди. Эшкакчи айбдор! У ишдан кетибди.
Кириш имтиҳонлари, охирги босқич.
— Билет тортинг!
— Савол: Коррупцияга қарши кураш агентлиги...
— Хўш жавоб борми?
— Тайёрланмаган эдим...
— Майли борақолинг, баҳоингиз 4!
— Раҳмат ада!
— Доктор, давоси йўқ қандай дардга чалинибман?
— Пулсизлик дарди...
— Кўзларингдан билиниб турибди, яна ичибсан.
— Қоматингдан билиниб турибди, яна тўйиб овқат ебсан.
— Дадаси, гўзал аёлларни кўрсангиз мени унутасиз-а?!
— Аксинча хотин! Ўша пайт сени эслаб чуқур хўрсиниб қўяман.
Бир аёл мушугини сотиш учун olx.uz га эълон жойлаштирибди:
"Соғлом, чиройли, ақлли, эгасига вафодор мушук сотилади. Бешинчи мартта сотяпман!"
Буюртмачи рассомга:
— Мени суратимни тамомладингизми?
Рассом:
— Ҳа, мана!
Буюртмачи:
— Нега қовоқни расмини чиздингиз?
Рассом:
— Мен ижодкорман! Сизни шундай тасвирладим!