Ҳақиқат-адолат ҳақида латифалар

— Мана сизни маошингиз, - деди иш берувчи.
— Маошимни кўтаришни иложи борми? - дебди ишчи.
Иш берувчи пулни ушлаб турган қўлини тепага кўтариб:
— Шунча кўтарсам бўладими? - дермиш.
Қизи:
— Ада, мен дўстимни уйига дарс тайёрлагани кетяпман.
Отаси:
— Ўйда ўтир! Ҳеч қаерга бормайсан! Онанг ҳам 15 йил олдин бизникига дарс тайёрлагани келган эди, ҳалигача кетказолганим йўқ!
— Шу ҳам сериалми?! Маъно-мантиқ йўқ!
— Нега унда ҳар куни шу сериални кўраверасан?
— Охири нима бўларкин дейман!
Ақлли капалак атиги бир кун яшашини билиб қолиб, ўша куни жиноят қилган экан, 15 кун ўтириб чиқибди.

— Қон топширгани келдим.
— Тест учунми?
— Йўқ, ичиш учун! Яна нимага келардим!?

Бир амалдор фуқаролар билан учрашувда гап бошлабди:
— Биз олдин яхши яшаганмиз, ҳозир ҳам яхши яшаяпмиз, бундан кейин ҳам яхши яшаймиз, - деса, фуқаролар орасидан овоз келибди:
— Биз-чи?
— Нега кўпчилик караокеда қўшиқ куйлашни хоҳламайди?
— Овози яхши бўлмагани учундир-да!?
— Йўқ, ўқишни билмагани учун!
— Бахтиёр, қаерда юрибсан? Сени ярим соатдан бери бошлиқ қидиряпти.
— Бошлиққа айтиб қўй! Яхши ходимни топиш жуда қийин!

Барзанги йигит қўлида таёқ билан сартарошхонага кириб дебди:
— Сочимни зўр қилиб калталатиб қўй! Агар сал нотўғри кесадиган бўлсанг, шу таёғимдан калтак ейсан!
Сартарош йигитни сочини чиройли қилиб калталатиб қўйибди.
— Қўрқиб кетмадингми таёғимни кўриб, - деса, сартарош:
— Нега қўрқаман?! Томоғингни ёнида мени устарам турганда! - деган экан.

Эр хотинига:
— Наҳотки бу дугонанг билан бор-йўғи ярим соат гаплашдинг?!
Хотини:
— Йўғ-е, дугонаммас! Адашиб тушибди...