Ҳақиқат-адолат ҳақида латифалар

Бугун ишхонага мўйловимни бўяб келсам, қош чизиб олган аёллар росса устимдан кулишди ... Қандай адолатсизлик!
Қора танли билан оқ танли суҳбатлашмоқда. Қора танли гап бошлабди:
— Мен бир нарсани ҳечам тушунмайман. Туғилганимда танам қора эди. Қора бўлиб вояга етдим. Офтобда тоблансам ҳам рангим ўзгармайди, исиб кетсам ҳам, совуқотсам ҳам қораман. Бетоб бўлганимда ҳам ўша-ўша... бўламан.
Сиз оқ танлилар туғилганингизда рангингиз пушти эди, офтобда тоблансангиз жигарранг, исиб кетсангиз қизариб, совуқотсангиз кўкимтир тусга кирасизлар. Мазангиз қочса, танангиз яшил бўлади, ўлганингиздан кейин кулранг бўлиб қоласизлар...
Шунга қарамай, сизлар безрайиб бизни "ранг-баранг" дейсизлар-а???
Қадим замонда бир қабила бўлган экан. Қабилани халқи жуда-ям содда, нима десанг ўшанга кўнавераркан. Бир куни ҳамма одамларни йиғиб, «Бугун соат 14:00да сизларни дорга осамиз. Келиш мажбурий!» дейишибди.
Айтилган вақтга етиб келган халқни бирортаси ҳам индамасмиш. — Ана кўрдингми, буларга барибир. Биттаси ҳам қарши чиқмайди. Нима десанг ҳам кўнаверади. Чопиққа ҳам, қурилишга ҳам, далага ҳам, кўча тозалашга ҳам йўқ демай кетаверади. Қара ҳеч бири индамаяпти, -деб туришса, биттаси аста қўл кўтарибди.
— Ҳайрият, ана бор экан-ку, ўз ҳуқуқини биладигани. Қани, марҳамат гапиринг! - дейишса, қўл кўтарган одам:
— Бир нимани сўрасам бўладими? – дебди.
— Сўранг, эшитаман, - дейишса,
— Осиш учун ипни ўзларинг берасизларми ёки ўзимиз билан олиб келайликми? - дермиш.
Ҳисобчи – ҳисоб-китоб ишларини қилади.
Шифокор – беморларни даволайди.
Ўқитувчи – билим беради.
Футболчи – бюджетдаги пуллар ҳисобига эринмасдан бутун дунёни айланади.
Бир киши 7-қаватдаги уйида сигарет чекиб бўлиб, ахлат челаги ёнига боришга эриниб, қолдиғини очиқ деразадан пастга улоқтирган экан, пастда турган кичкина болакай дебди:
— Амаки, бунақа қилиш мумкин эмас. Бу ёмон одат!
Бу гапни эшитган киши эринмасдан кийимларини кийиб, 7-қаватдан пастга зинадан тушиб кетаётганмиш “Бир таъзирингни бериб келай сен болани. Ҳали сенми менга ақл ўргатадиган”! деб.
Судя:
— Нега сиз нуқул кундуз куни ўғирлик қилгансиз?
Айбланувчи:
— Кечаси кўп пул билан юришга қўрқаман-да.
Қамоқхонага янги маҳбусни олиб келишибди.
Бошқа маҳбуслар ундан:
— Сени нега қамашди? – деб сўрашса, янги маҳбус:
— Мен қаёқдан билиб ўтирибман, Америкада ҳам ҳудди мен чиқараётган пуллардан чиқараётганлигини??? – деган экан.
Бир йигит фолбинни ёнига бориб сўрабди:
— Мен шу кунгача жуда кўп қизлар билан “юрдим”. Уларни саноғи йўқ. Кўнгилҳушлик қилиб, ҳамма ёмонликларни қилиб бўлдим. Энди бўлса ҳамма гуноҳларимни тан олиб, тавба қилдим. Айтинг-чи, мен қандай қизга уйланаман энди?
Фолбин йигитга қараб туриб:
— Сиз ҳудди ўзингизга ўхшаган, тавба қилган қизга уйланасиз, - деган экан.
Судья судланувчидан сўради:
— Гуноҳсиз эканлигингизни исботлай оласизми?
— Албатта, фақат менга муҳлат беринг, - деди айбдор.
— Хўп, сизга беш йил бераман.
Aшаддий футбол муҳлиси бўлмиш Абдураим тоғадан журналист интервью олмоқда:
— Абдураим тоға, футбол терма жамоамиз ҳақида нималар дея оласиз?
— Сўкиниб гапирсам бўлаверадими?
— Йўғ-а, ахир бизни миллионлаб одамлар тамоша қилишади-ю!
— Унақада, ҳеч нарса деёлмайман.