Қадим замонда бир қабила бўлган экан. Қабилани халқи жуда-ям содда, нима десанг ўшанга кўнавераркан. Бир куни ҳамма одамларни йиғиб, «Бугун соат 14:00да сизларни дорга осамиз. Келиш мажбурий!» дейишибди.
Айтилган вақтга етиб келган халқни бирортаси ҳам индамасмиш. — Ана кўрдингми, буларга барибир. Биттаси ҳам қарши чиқмайди. Нима десанг ҳам кўнаверади. Чопиққа ҳам, қурилишга ҳам, далага ҳам, кўча тозалашга ҳам йўқ демай кетаверади. Қара ҳеч бири индамаяпти, -деб туришса, биттаси аста қўл кўтарибди.
— Ҳайрият, ана бор экан-ку, ўз ҳуқуқини биладигани. Қани, марҳамат гапиринг! - дейишса, қўл кўтарган одам:
— Бир нимани сўрасам бўладими? – дебди.
— Сўранг, эшитаман, - дейишса,
— Осиш учун ипни ўзларинг берасизларми ёки ўзимиз билан олиб келайликми? - дермиш.