Ҳақиқат-адолат ҳақида латифалар
— Сен доим шунақа жиддиймисан?
— Йўқ! кулгули томонларим ҳам бор.
— Ниманг кулгили?
— Ойлик маошим.
— Футболчилар ўзи тепган тўпни ўзи қувлайди.
— Врачлар беморни қаери оғриётганини билиб туриб, "Қаерингиз оғрияпти?" деб сўрайди.
— Ўқитувчилар ўзи билган саволни ўқувчилардан сўрайди.
Сўнгги янгиликларнинг энг ишончли манбаалари:
1. Телеграм.
2. Инстаграм.
3. Фейсбук.
4. Маҳалладаги хотинлар.
— Азизим, тўйгача мени таксида олиб юрардингиз. Энди эса метрода юрибмиз?!
— Сендек гўзал хотиним борлигини ҳамма билиб қўйсин деяпман!
— Дўстим, нега кўринмай кетдинг?
— Дўкон очгандим.
— Зўр-ку!
— Мени 2 йилга қамаб қўйишди.
— Нега? Дўконни ёмон йўл билан очдингми?
— Йўқ, лом билан очгандим.
1. Чап кўзингизни юмиб, ҳеч қандай ёзувни ўқий олмайсиз.
2. 1-фактни ўқиб, ўзингизда текшириб кўрасиз.
3. Алданганингизни билиб куласиз.
Бувиси:
— Беркин! Ўқитувчинг келяпти! Бугун дарсга бормадинг-ку! - деса, набираси:
— Сиз беркининг! Сизни ўлиб қолдилар деганман, - дебди.
— Сиз уйда кимсиз?
Адаси:
— Мен бу уйда директорман.
Кунларнинг бирида бола адасига:
— Ада, сиз хизмат сафарига кетганингизда уйимизга янги директор келди...
— Исминг нима?
— Й ҳарфидан бошланади, топинг-чи! - дебди болакай.
— Йўлдошми? Йигиталими? ...
— Йўқ, топа олмадингиз! Йустам.
— Рустам экан-ку?! Нега Й дан бошланади дейсан?!
— Й ҳайфини айта олмайман!