Ҳақиқат-адолат ҳақида латифалар

Болакай:
— Буви, кўзингизни юмиб туринг!
Бувиси:
— Нега?
Болакай:
— Ойим айтдилар. Сиз кўз юмсангиз, онам тинч яшар эканлар.
— Ойи, ёзда Чорвоқда дам оламизми?
— Чорвоқда сени репититоринг дам олади, ўғлим!

Толиби илм пиру комилининг ҳузурига келиб сўради:
— Устоз, мен абадий яшашни хоҳлайман, бунинг учун нима қилишим керак?
— Уйлан!
— Нега? Шунда абадий яшайманми?
— Йўқ. Аммо шу хоҳишинг йўқолади.

Йигит қизга:
— Кеча уйингизга совчи юборсам, аниқ жавоб айтмабсиз?!
Қиз:
— Ахир юборган совчиларингиз сизни қанча маош олишингизни аниқ айтишмади-ку!?

Ривожланган мамлакатлар коррупцияга қарши курашнинг иккита усулини таклиф қилишади:
Биринчиси, Швейцария усули. Раҳбарлик лавозимлари муддатини қисқартириш. Шунда коррупцияга улгурмайди.
Иккинчиси, Корея усули. Умрни қисқартириш. Агарда мабодо коррупцияга улгурган бўлса...!

Мактаб ва институтларда оффлайн ўқишлар бошланди.
Ҳамма йигитларни бир савол қийнайди. 8 мартга қизларга совға берамизми? Ахир 14 январда улар беришмади-ку!?
Одатда қизи бор оналар:
— Қизим 17 ёшда. Бирортаси қизимни бошини айлантирмасин-да...!
— Қизим 30 ёшда. Қизим бирортасини бошини айлантирса эди...!
Агар янги бир мартталик ниқоб сотиб олишга эринсангиз, ишонаверинг, эски ниқобингиз узоқ вақт хизмат қилишга мўлжалланган!
— Ичасанми?
— Йўқ.
— Чекасанми?
— Йўқ.
— Қимор ўйнайсанми?
— Йўқ.
— Аёллар билан юрасанми?
— Йўқ.
— Нима бало, биронта ҳам нуқсонинг йўқми?!
— Фақат битта нуқсоним бор.
— Қанақа нуқсон?
— Ёлғончиман.
"Биз яхшироқ яшашни бошладик!" деди амалдорлар.
"Аввал ҳам ёмон яшамагансизлар!" деди халқ.