Афанди даврида бир вазир мақтанчоқликда донг қозонган экан.
"Ҳамма ишни қила оламан, қўлимдан ҳамма нарса келади" деб мақтанаркан.
Бир куни Афанди ўша вазирни олдига келиб, ҳуштакни узоқ чалибди-да:
— Энди мана шунга вергуль қўйиб беринг-чи! - дебди.