Командир сафдаги аскарларга:
— Орангизда ким душман тарафга яширинча бориб, ҳужум режасини билиб кела олади?, - дебди.
Сафдан бир грузин аскар чиқиб:
— Мен бораман, - дебди.
— Яхши, - дебди командир, — Биз сенга учта граната ва бошингга битта каска берамиз.
— Менга аксинча, битта граната ва учта каска берақолинг, - деб аскар душман томонга кетибди.
Орадан бир соат ўтибди, икки соат ўтибди ... Грузин аскардан хабар йўқ эмиш. Командир битта аскарни ортидан жўнатиб, — Қараб кел-чи, нима гап экан, - деб юборибди.
Хабар олишга кетган аскар қайтиб келиб командирга:
— Анави грузин сафдошимиз душманларни ўртасига ўтириб олиб, "Топ-чи граната қайси каскани тагида! Топа олмадинг. Ўртадаги каскани тагида ҳам эмас. Яна ўн минг пул ва ҳужум режасини бер буёққа" деб ўйнаб ўтирибди, - дермиш.