Кечаси Афандининг маҳалласига ўт кетиб, аҳоли қўшни маҳаллага кўча бошлади. Ҳамма кўч-кўлонини аравага ортиб жўнаганда, Афанди бир шолча, икки кўрпа, икки болишни орқалаб йўлга тушди.
Йўлда ҳаммаҳаллалардан бири Афандининг кўчини кўриб сўради:
— Бор кўчингиз шуми? Бу қанақа рўзғор? Афанди жавоб берди:
— Тўрт қиз чиқарганнинг рўзғори!