Афандининг бузоғи бўшалиб кетиб, ёйиғлиқ турган ғўзани ея бошлади. Афанди бузоқни қувлаган эди, у тутқич бермай шаталоқ отиб кетди. Афанди бориб, боғлиқ турган сигирни калтаклай бошлади. Афандининг хотини унинг қўлидан калтакни тортиб олиб:
— Ғўзани еган бузоғу, сигир бечорани нега урасиз?— деди.
— Сув бошидан лойқа, боласига тарбия бера олмаган, арқонини узиб, ғўза ейишни боласига онаси ўргатган, айб сигирда, — деди Афанди.