Бир куни подшоҳ хизматкорларини чақириб дебди:
— Сизларга бир кун муҳлат. Агар эртага гапирадиган қушни топиб келмасанглар, ҳаммангизни жазолайман!
Хизматкорлари нима қилишини билмай, туни билан чора излашибди. Ўйлаб-ўйлаб, афандига мурожат қилишибди. Афанди:
— Асло қайғурманглар. Менда чора бор, - дебди.
Эртаси кунига шоҳ саройига катта қора қарға билан афанди кириб келибди. Буни кўрган хизматкорлар жонларидан умидини узиб туришса, шоҳ қарғага қараб:
— Манави одам карми? - деб хизматкорларидан бирини кўрсатибди. Шунда қарға "Каррр" деса, подшоҳ қувониб:
— Ана бўларкан-ку! - дермиш.