1. Тўп эгасини топади.
2. Дарвозабон кўзини сузмаса, ҳужумчи гол урмайди.
3. Ҳакам битта гапиради.
4. Голни гол қиладиган ҳам ҳакам, гоҳида пул қиладиган ҳам ҳакам.
5. Гол урсанг роҳат топасан.
6. Етти ўлчаб тепгунча, тўпни олдириб қўясан.
7. Ҳужумчи ўзар, ҳимоячи тўзар.
8. Ҳужумчини югургани дарвозагача.
9. Ҳужум қилсанг, гол урасан.
10. Ҳужуминг 100 та бўлса ҳам оз, рақиб ҳужуми битта бўлса ҳам кўп.
11. Ҳакамга яқинлашсанг, карточкали бўласан.
12. Мураббий ҳужумчини майдонда синайди.
13. Олдин ўзингга ур, кейин рақибга.