Бир куни тушида қўшни хотинлар Афандини чиройли, ёш қизга уйлантирмоқчи бўлишиб турганларида у уйғониб кетиб, хотинини турта бошлади:
— Хотин, хотин, тур, иш чатоқ!
— Нима гап?— уйқусираб сўради хотини.
— Қўшнилар мени уйлантиришмоқчи, уларни ҳайда!
— Тинч қўйинг, уйқумни бузманг?
— Билиб қўй, мен сени олдиндан огоҳлантириб қўймоқдаман. Ҳақиқатан ҳам уларнинг шундай нияти бўлса, кейин мендан ўпкалаб юрма,— деди Афанди.