Мажлис-йиғилиш ҳақида латифалар

Машҳур бизнес-тренер катта аудиторияга гапира бошлабди.
Тингловчиларни орасида бир йигит савол бериш учун қўлини кўтариб қолибди:
— Жаноб, нима учун ҳамма жойга бориб бир хил гапни гапиряпсиз?
Тренер жавоб берибди:
— Сиз мени орқамдан ҳамма жойда юришдан бошқа ишингиз йўқми?
— Оғриқ қолдирадиган бирор дорингиз борми?
— Қаеринг оғрияпти болакай?
— Ҳозирча ҳеч қаерим. Лекин адам ҳозир ота-оналар мажлисига кетди.