Телевизор ҳақида латифалар

Телевизорда футбол кўришга ошиққан эрига хотин деди:
— Ўйин натижасини радиодан эшитдим, истасангиз айтишим мумкин.
— Жим ўтир! Ўзим кўрмоқчиман...
— Кўрсангиз кўраверинг, менга нима, барибир гол уришмайди.
Бир киши телевизор устасига телевизорини олиб келиб:
— Мих билан қулоғни ковлаб кўраётувдим, бирдан негадир товуши чиқмай қолди, - дермиш.
Хотин ўйнаши билан ётса эри ишдан эрта келибди, хотин ўйнашига яширининг деса, у телевизорни орқасига яшириниб олибди. Хотин эшикни очиб:
— Ҳа, дадаси эрта келибсиз ишдан деса
— Футбол бор ушанга шошилиб келдим деб телевизорни қўйиб футболни кўриб ётиб, бирданига хотин—хотин деб қопти.
Хотини ошхонада энди ўлдим деб:
— Ҳа, дадаси деса
Эри:
— Айтсам ишонмайсан, ҳозир ҳакам битта ўйинчига қизил карточка кўрсатувди, ўйинчи бизни уйдан чиқиб кетди дермиш.
Чироқлари ўчирилган хонада эр диванда телевизор кўриб ётса, хотини ёнига келиб ўтирди-да, — Нима қўряпсиз? – деб сўрабди.
Шу пайт эри секин хотинининг қўлини, кейин билакларини, кейин белини силаб туриб, тўхтаб қолибди.
Хотини кинояли оҳангда:
— Ҳа, нимага тўхтаб қолдингиз? – деса, эри:
— Телевизорни пультини устига ўтириб олмадингми деб қидираётгандим. Мана топдим, - деган экан.
Эр-хотин телевизор кўриб ўтирса, хотини:
— Вой, ойижон! – деб юборибди.
Эри бўлса:
— Ростан, ўхшар экан! – дермиш.
Телевизор кўриб ўтиган эримни ёнига келиб:
— Адаси, бугундан бошлаб сиз билан дўст бўлмоқчиман! Менга ишонишингиз мумкин! - дедим.
Шу пайт эрим ўрнидан туриб, беркитган жойдан пивони олиб, қуйиб берди-да, менга қараб:
— Қачон яна биллиардга борамиз? - деса бўладими!!!
Телевизорда Мексика сериали тугагандан кейин, хотин эридан сўради:
— Йигитни кўрдингизми, қизни нақадар севар экан. Сиз ҳам шундай сева оласизми?
— Ҳа, қиз чиройли экан, севса арзийди.

Телевизорда ҳамма тинимсиз "уйда ўтиринг" дейди. Ҳечким "уйда ётинг" демайди. Ўтиришдан зерикиб, ётиб кўрдим. Мазза экан...

Кечаси сериал кўриб ўтирган набирасига бувиси:
— Кириб ёт! Кундузи қайтаради. Ўшанда кўрасан! - деса, набираси:
— Кундузи тўлиқ кўрсатмас экан. Айрим жойларини қирқиб ташлашар экан инсофсизлар, - дермиш.
— Шу ҳам сериалми?! Маъно-мантиқ йўқ!
— Нега унда ҳар куни шу сериални кўраверасан?
— Охири нима бўларкин дейман!