Эчки катта ўрмонга нозир қилиб тайинланибди. У типратиканни “Тиканларинг жамоат жойида хавфли”, деб қамаб қўйибди. Қамоқхона камерасига кирса, лайлак ўтирганмиш.
Типратикан унга ҳасрат қилибди:
— Қара, тиканим учун қамашди. Бу табиатдан шунақа бўлсам, мен нима қилишим керак?
Лайлак:
— Э, бу ҳеч нарса эмас! Мени ҳар йили қишда қайси даромад ҳисобига жанубга дам олгани учиб кетасан деб қамашади... - дермиш.