Бир киши ҳайвонот боғига ишга кириш учун келибди.
Ҳайвонот боғи раҳбари ҳалиги кишининг меҳнат дафтарчасини кўриб чиқиб сўрабди:
— Нега бунчалик тез-тез иш жойингизни алмаштиргансиз?
— Мен жуда-ям секин ҳаракат қиламан, секин ишлайман, ҳеч нарсага улгурмайман. Шунинг учун ишдан бўшатиб юборишади, - дебди.
Раҳбар:
— Ундай бўлса, сизни тошбақаларга қараш учун ишга оламиз, - дебди.
Эрталаб ҳайвонот боғи ходимлари ишга келишса, тошбақанинг қафаси очиқ, ичида ҳеч нарса йўқ эмиш.
Бундан хабар топган раҳбар ҳалиги кишини ёнига чақириб:
— Бу нимаси? Тошбақалар қаёққа кетди?! – деса, у киши:
— Мен қафасни очишимни биламан, тошбақалар шунақа тез қочиб қолишди-ки, эшикни ёпишга улгурмадим ҳатто!