Ҳайвонларга қизиқувчан йигит зоодўконга кириб сўрабди:
— Сизларда гапирувчи ҳайвон борми?
— Бор. Бизда қирқоёқ деган жонивор бор. У бемалол гаплашади, - дебди сотувчи.
Йигит:
— Илтимос, қирқоёқ берсангиз, - деб сотиб олибди.
Уйига келгач, қирқоёққа овқат берибди. Бироздан сўнг йигит:
— Юр, кўчага чиқиб келамиз, - деса, қирқоёқ индамасмуш. 10 дақиқа ўтиб, йигит яна:
— Юр деяпман кўчага чиқамиз, - дебди.
Қирқоёқ бўлса:
— Шошмай тур, пойафзалларимни кийиб олай! – дермиш.