Бир куни Хўжа Насриддинга дейишибди:
— Насриддин, сизни хотинингиз ақлдан озибди!
Хўжа Насриддин чуқур ўйга ботибди.
Ундан сўрашибди:
— Нимани бунчалик ўйлаб қолдингиз?
Насриддин:
— Хотиним ўзи туғилганида ақлсиз эди. Қандай қилиб ақлдан озиши мумкин деб ўйлаб қолдим, - деган экан.