Бир кишини оғзидан бадбўй ҳид келаркан шунга ҳеч ким унга тегмас экан.
Маҳалла раисига бориб:
— Мени уйлантириб қўймасангиз мен ҳокимятга устингиздан арз қиламан, - дебди.
Оқсоқол бошқа оқсоқоллар билан гаплашиб ҳидни билмайдиган бир хотин топиб, уйлаб қўйибди.
Орадан 1 ҳафта ўтиб бояги хотин Раисни олдига келибди:
— Мен у билан яшамайман, - деган экан
— Нимага? - деб сўрабди оқсоқол
— Ёнида ётсам кўзим ачишиб кетяпти, - дебди.