Афанди кўчадан тақа топиб олди, жуда хурсанд бўлиб бораётган эди, бир ошнаси сўради:
— Ҳа, Афанди, бунча хурсандсиз? Афанди қўлидаги тақани кўрсатиб деди:
— Битта тақа нақд, яна учта тақа-ю усти бут бўлса, битта от деган сўз. Чу!