Учта бадавлат амалдорлар хотинлари ёзда қаерда дам олишни ёқтириши ҳақида бир-бирига мақтанишмоқда. Биринчиси:
—Мени хотиним ҳар йил ёзда Гавая оролларида дам олишни ёқтиради, - дебди.
Иккинчиси:
— Меники Туркияда дам олишни ёқтиради, - дебди.
Учинчиси:
— Мени хотиним ҳар йил ёзда Сочида дам олишни ёқтиради, - дебди.
Биттаси ҳайдовчисига қараб:
— Сени хотининг қаерга дам олишга юборасан, - деса,
— Ҳозирча хотинимни мендан кўнгли совигани йўқ, - дермиш.