Шифокор унга уй шароитида оддий синов ўтказишни, кейин ташхис қўйиши мумкинлигини айтибди. Ва синовни қандай ўтказишни тушунтирибди.
— Хотинингизга 12 метр масофадан бирор савол бериб кўринг. Агар саволингизга жавоб бермаса, яқинроқ бориб саволингизни такрорланг, масофа 9 метр бўлсин. Агар яна жавоб қайтармаса, 6 метр масофадан саволингизни такрорланг, кейин 3 метрдан. Хуллас, у саволингизга жавоб бермагунча яқинлашаверинг. Шунда унинг қулоғи қанчалик оғир эканлигини аниқлаб оламиз.
Ўша оқшом хотин ошхонада овқат тайёрлаётган, эр эса ўз хонасида ишлаётган экан. Эр ичида ўйлабди: “Ҳозир ундан тахминан 12 метр узоқдаман. Шифокор маслаҳатини бажаришнинг айни вақти”.
— Азизам, нима овқат қиляпсан?
Ҳеч қандай жавоб бўлмабди. Эр йўлакка чиқибди ва саволини такрорлабди.
— Гўзалим, нима овқат? Яна жимлик. У янада яқинроқ борибди. Улар орасидаги масофа олти метр экан.
— Шириним, нима овқат қиляпсан? Лекин ҳеч қандай жавоб бўлмабди. Эр ошхонага кирибди.
— Нима овқат еймиз? Афсуски, бу сафар ҳам хотини индамабди. Эр хотининг ёнига яқинлашибди.
— Севгилим, нима овқат қиляпсан?
Хотини унга ўгирилиб қарабди.
— Азизим, эшитмаяпсизми, бешинчи марта айтяпман, товуқ!