Бир куни Алишер Навоий шогирди Хўжа Осафийга насиҳат қила бошлабди:
— Мен бир нарсага ҳайронман. Шундай ўткир зеҳнли, баланд таъбли бўла туриб, шеър ёзиш билан шуғулланмайсиз.
— Мавлоно хўб айтурлар. Афв мақомида узр баён қиламанки, энди шеър ёзишга зўр иштиёқ билан киришиб кетдим. Ҳатто кечалари ҳам шеър ёзиш билан машғул бўляпман. Масалан, ўтган кеча икки пулга олинган шам ёниб битгунча, икки юз жуфт байт ёздим.
— Ундоқ бўлса, ҳар юз жуфт байтинг бир пул экан-да...