2 та тентак йўлда кетаётиб, чарчаб дараҳт тагида дам олаётса, тентаклардан бири:
— Мен сувсадим, сув ичгани кетаяпман, - дебди.
2-тентак:
— Мени ўрнимга ҳам ичиб кел, - дебди.
Шунда 1-тентак ҳўп деб кетибди. Бир оздан сўнг қайтиб келибдида, 2-тентакка қараб кулаверибди.
2-тентак ҳайрон бўлиб:
— Эй, тентакмисан, нимага ўзингдан-ўзинг кулаяпсан, - деса,
1-тентак:
— Ўзимни ўрнимга тоза сув, сенинг ўрнингга эса, ифлос сув ичдим, - дермиш