Тилаклар ҳақида латифалар

Ўзбек, қозоқ, қирғиз далада шашлик қилиб ўтиришса, дев келиб қолибди.
— Ҳозир уччалангни ҳам ейман. Фақат кимдан бошлашни аниқлаб олишим учун, ҳозир анави кўриниб турган тепаликка югуриб бориб, орқага қайтасизлар. Ким охири қайтса, ейишни ўшандан бошлайман, - дебди.
Уччаласи югуриб кетибди. Биринчи қозоқ, иккинчи бўлиб қирғиз қайтиб келибди.
Дев:
— Демак, биринчи ўзбекдан бошлар эканман, - деса, қирғиз девга қараб:
— Ўзбек келмаса керак. Тепаликни орқасига ўтиб, уйига кетварди, - дермиш.
Бир йигитни сеҳргар сеҳрлаб қўйибди. У бир йилда фақат битта сўз айта олар экан. Ўша йигит чиройли қизни севиб қолибди. Унга "Мен сизни севаман" дейиш учун 3 йил ҳеч кимга гапирмай сўз йиғибди. Вақти келиб, уч йил ўтиб, йигит қизни ёнига келиб ҳаяжон билан:
— Мен сизни севаман, - дебди.
Шунда қиз сочларини орасидан кўриниб турган наушникларни қулоғидан чиқариб:
— А-а-а. . .!? - деган экан.
Бир йигит сеҳрли чироқни топиб олибди-да, уни ишқалабди. Шу пайт ичидан жин чиқиб:
— Тила тилагингни..., - дебди.
Йигит ҳам шошилиб қолиб:
— Тинч океани устидан ўтадиган кўприк қуриб бер!, - деб юборибди.
— Эсинг жойидами?! У океан бўлса... Ўзингга фойдалироқ нарсани сўрасанг-чи, - деса, йигит:
— Дунёдаги барча аёлларни жаврамайдиган қилиб қўй!, - дебди.
Жин ҳам ўйланиб туриб:
— Қаерга кўприк қуриш керак эди...?, - дермиш.
Кўзи ожиз чол денгиздан тилла балиқ тутиб олибди.
Шу заҳоти балиқ тилга кириб дебди:
— Тила тилагинг! Истаган 1 та тилагингни бажараман...
Шунда чол ўйланиб туриб:ф
— Мени чевараларим ҳовлимда олмос тошларни ўйнаб ўтирганини уйимнинг 7-қаватида туриб томоша қилишни истайман.
Бир куни жин уч кишини ушлаб олибди. Хитойлик, ҳинд ва ўзбек. Уччаласига шарт қўйибди. "Хохлаган нарсангиз билан ўзингизни ҳимоя қилинг. Мен муштум билан ураман". Биринчи бўлиб хитойлик ўртага чиқибди.
Жин: Ўзингни нима билан ҳимоя қиласан?
Хитойлик: Буюк Хитой девори билан.
Жин бир уришда Хитой деворини парчалаб иккинчи уришда хитойни уриб ўлдирибди.
Навбат ҳиндга келибди. Ҳинд йога усулларидан фойдаланиб алланима бир ҳолатда ўтирибди. Жин ураверибди, ураверибди. Ҳиндга хеч нарса қилмабди. Охири чарчаган жин ўзбекдан сўрабди:
— Сен нима билан ҳимояланасан?
— Ҳинд билан.
Бир бойнинг камбағал қўшниси бор экан. Бир куни бой камбағал қўшнисини деворидан мўраласа, камбағал кўзани силабди. Ичидан жин чиқибди-ю, — Амрингизга мунтазирман, - дебди.
Камбағал қўшниси жинга қараб:
— Битта чой дамлаб кел!, - деса, зум ўтмай жин чойнакда чой олиб келибди.
Буни кўрган бой югуриб чиқиб қўшнисига:
— Шу кўзани менга сот! Истаган пулингни бераман, - деб ёлворибди. Камбағал бойни ҳамма пулларини, уйини, хазинасини олиб, кўзани унга берибди.
Бой хурсанд бўлиб, эски кулбага кирибди-да, кўзани силабди:
— Амрингизга мунтазирман, - деб чиқибди жин ичидан.
— Менга катта сарой, беҳисоб тилла бер!, - деса, жин:
— Буни иложи йўқ. Чунки мен фақат чой дамлашни биламан, - дермиш.
Бир одам сеҳрли чироқ топиб олибди ичидан жин чиқиб тила тилагингни, - деса.
— Эр бўлиш жонга тегди эрталабдан кечгача эшакдай ишлайсан хотиним уйда мазза қилиб ўтиради мани ишлаганимни кўрмийди қадримга етмийди. Кел мени хотинимни ўрнига, хотинимни мани ўрнимга алмаштириб қўй бир қадримга етсин, - дебди.
Жин:
— Хўп, бўлади, - дебди.
Эрталаб туриб қараса хотини билан жойи алмашиб қолибди. Хотини ишга кетибди.
Акамиз эса эрталабдан ҳовли супурибди, кир ювибди, болларни боғчага обориб олиб келибди. Овқат қилибди, уни устига хотини ишдан келиб акамиздан айб топиб уришибди. Шу тарзда бир ой ўтибди. Охири жонига тегиб Жинга айтибди:
— Жин, мени ўз холимга қайтар. Хотинларга ҳам осон эмас экан, - деса.
— Жин бу хали холва, буни иложи йўқ энди, кеч дебди,
Акамиз:
— Иее, нега иложи йўқ? Нега кеч? - деса.
Жин акамизга қараб:
— Сиз ҳомиладорсиз, - дермиш.
Бир куни Ахмадбой балиқ овига борибди. Қармоғига тилла балиқ илинибди.
— Тила тилагингни! 3 та тилагингни бажо келтираман! – деса, Ахмадбой:
— Сен шу 3 та тилакни бажариш қобилиятингни менга бериб тургин! Келгуси йил 6 та қилиб қайтараман... – деган экан.
Кунларнинг бирида чол балиқ овлаб ўтириб, олтин балиқни ушлаб олибди.
— Тила тилагингни! Ҳаммасини бажо келтираман. Фақат мени қўйиб юбор...!
Чол дебди:
— Мени уч тилагим бор. Шулар қачон амалга ошса, сени денгизга қўйиб юбораман.
1. Қачонки бу аҳмоқлар сўнгги русумдаги iPhone ва данғиллама тўйлар қилиш учун кредитлар олишни бас қилса!
2. Қачонки айрим раҳбарлар ёлғон гапиришни бас қилса!
3. Қачонки коллеж ўқувчилари уйда унутиб қолдирган телефони учун ярим йўлдан орқага қайтишни бас қилса!
Ранги оқариб кетган балиқ чолга қараб:
— Мени тушликка емоқчимидингиз? - дермиш.
Бир одам тилла балиқ тутиб олиб, дебди:
— Машина ва уй хоҳлайман!
Балиқ:
— Арендами ёки давлатдан кредитми?
Ҳалиги одам:
— Пахта ёғида қовурайми ёки писта ёғидами? Танла!