Афанди сават кўтариб бир боққа ўғирлиққа кирди, ҳар хил узумлар билан саватни тўлатиб турганда, боғбон келиб ёқасидан бўғди:
— Нега боққа кирдинг?!
Афанди ундан баландроқ келди:
— Бўлмаса нега хотинингга кавуш олиб бермадинг?
— Ие, али деса, бали дейди-я, бу одам. Хотинимнинг кавуши билан сенинг нима ишинг бор?
— Қизиқ одам экансан, гапни кавласанг, гап чиқади, ўғирлиққа кирдим дейми бўлмаса!..