— Шикоятингизга тушундим, - деди психиатр беморга.
— Демак, алақ-чалақ тушлар кўрасиз. Сизни қандайдир ёвуз кучлар таъқиб қилади, тутиб олиб уради. Бу ҳам етмагандай бақираётганда уйғониб кетасиз-у бу даҳшатлардан қутуласиз, шундайми?
— Ҳамма гап шунда-да, дўхтир, - деди бемор йиғламсираб. Даҳшат тўхтамайди, давом этади. Уйғонишим билан “ялпайиб ётавермасдан турсангизчи, болани боғчага олиб боришингиз керак!” - деган чинқириқни эшитаман.