Бир жинни жиннихона томига чиқиб олиб тушмаётган эмиш, жиннихона ходимлари нима қилишса ҳам жинни пастга тушмабди. Ғазабланган жиннихона бошлиғи:
— Туш, бўлмаса отаман, деб милтиқ ўқталса ҳам тушмабди. Шу пайт ўша ердан бир жинни ўтиб кетаётган экан, бошлиқ унга:
— Ўртоғинга айт пастга тушсин, - дебди.
Ўтиб кетаётган жинни, милтиқни олиб:
— Пастга тушмасанг отаман - деган экан томнинг бошида ўтирган жинни дарров пастга тушибди.
Ундан, шунча одам айтганида тушмай нега жинни айтганида тушдинг дейишса:
— Аҳир у жиннику, ростдан отиб қўяди - дермиш.