Узоқ йўлга қатнайдиган автобусда йигит билан қиз ёнма-ён ўтрибди. Йўл бўйи йигит ойнадан ташқарига қараб хаёл суриб кетаверибди. Унинг индамаслигидан сиқилиб кетган қиз телефонига ўзининг рақамини териб йигитни туртибди.
Йигит қараса қиз нариги томонга қараб турган экан. Қўлидаги телефонда эса рақамлар ёзилганмиш. Буни кўрган йигит телефонидан ҳисобни текшириш рақамини терибди. Сўнг телефонини қизга қаратиб ўзи юзини нари бурибди. Қиз унинг телефонида: –(минус) 2.66$ деган ёзувни ўқиб:
— Эй, худо нима бўлса ҳам текин гудок ташлаб ўйнамасинда, – дермиш.