Доктор ёнига келган йигит дебди:
— Неча ойдан бери муолажа қиласиз. Ҳалигача бетобман.
Доктор:
— Сиз мутлақо соғломсиз. Фақат миянгизга “Мен соғломман, мен соғломман” деган фикрни сингдиришингиз керак! Шунда ҳаммаси жойида бўлади, – дебди.
Йигит доктор хонасидан чиқиб кетаётган экан, доктор:
— Муолажа пулларини тўламадингиз-ку ахир!? – деса, йигит:
— “Мен пул олдим, муолажа пулини олдим!” деган фикрни миянгизга сингдиринг. Шунда ҳаммаси жойида бўлади, - деган экан.