Офис фарроши эрта тонгдан ишга келса, ҳамма ходимлар келиб бўлишган экан. Улар хонадаги жиҳозларни жойини алмаштирар, шкаф ва столларни у ёқдан, бу ёққа сурар эканлар. Фаррош ҳайрон бўлиб:
— Нима қиляпсизлар? – деса, ходимлар:
— Холажон, биз доим шунақа қиламиз. Фирмамиз ишлари юришмай қолса буюм ва жиҳозларни жойини алмаштирамиз. Шунда савдо ҳам юришиб кетади, - дейишибди.
Шунда фаррош:
— Эҳ... Мен бу ерда анча йилдан бери ишлайман. Бошлиқ савдо пасайиб, ишлар юришмай қолганидан хабар топган заҳоти мебелларни эмас, ходимларни алмаштиради, - дермиш.