Суд мажлисида судья жаноблари айбланувчига савол берибди:
— Хўш айбланувчи, сохта пуллар ишлаб чиқарганингизни тан оласизми?
— Йўқ, мен ҳеч қандай сохта пул ишлаб чиқармаганман!
Судья:
— Лекин сизни уйингиздан пул ясайдиган аппарат топилди-ку!
Айбланувчи:
— Жаноб судья, сиз одамни уриб, ўлдирганингизни тан оласизми?
Судья хайрон бўлиб:
— Қанақасига? Мен ҳеч кимни…
— Ана, столингизда болға турибди-ку!