Афанди эшагини ҳайдаб, боғига кетар эди. Йўлда ҳазилкашларидан бири ҳамроҳ бўлиб сўради:
— Иккалангиз шошилиб қаерга кетаяпсиз?
— Мана, ҳозир иккалангиз баробарлашдингиз, - деди Афанди у билан эшак орқасидаги масофани кўрсатиб, - бир оз туриб дўстлашиб кетасиз, ўзидан сўранг, қаерга боришини айтиб беради.