Афанди бозордан ўн сўмга от олиб келаётган эди, йўлда одамлар «неча пулга олдингиз» деб сўрашди. У сўраганларга «ўзларингиз чамалаб кўринг, неча пулга олса бўлади» деди. Биров «ўн беш сўмга олдингизми?» деган эди, у «беш сўм фойда қилдим» деди, бошқа бир киши: «йигирма сўм бўлдими?» деган эди, «ўн сўм фойда қилдим» деб кета берди.
Афанди уйига келгач, қизи югуриб чиқиб сўради:
— Дада, отни неча пулга олдингиз?
— Қизим, ўзинг чамалачи, неча пулга олса бўлади.
— Беш сўмга олдингизми?
— Қоч, қизим! От тепиб қолади,— деди аччиғланиб Афанди.