Афанди бир ўртоги билан ётар эди, ўртоғи уйғониб Афандидан сўради:
— Афанди, уйғоқмисиз?
— Ҳа, нима қилди?,
— Сиздан бир оз пул сўрамоқчи эдим.
— Ундай бўлса мен ухлаяпман,— деди Афанди.