Дўконга сотувчи бўлиб ишга кирган ёш йигит харидорларга хизмат кўрсатяпти:
— Сизда оқартирувчи упа борми? – дебди бир ёш жувон.
— Йўқ. Лекин бизда оҳак бор. Оласизми? - дебди йигит.
Жаҳли чиққан жувон дўконни бошига кўтариб шовқин сола бошлабди.
Дарров етиб келган дўкон мудири нима гап эканини сўрабди.
— Манави сурбет сотувчингиз менга оқартирувчи упа ўрнига оҳак тавсия қилди, - дебди жувон.
Шунда йигит дўкон мудирига қараб:
— Ахир ўзингиз айтгандингиз, харидор сўраган нарса бўлмаса, ўрнига шунга ўхшаш бошқа нарса тавсия қилгин! Харидор бўш қўл билан чиқиб кетмасин дегандингиз-ку... – дермиш.