Имтиҳонга кирган талаба саволларга жавоб топа олмай шифтга қараб ўтирса, ўқитувчи кўриб:
— Мадияров! Нега имтиҳонга тайёр эмассан?! Майли сенга бир саволим бор. Топсанг, имтиҳондан ўтдинг ҳисоб! – дебди.
Талаба хурсанд бўлиб:
— Майли устоз! Нима савол экан? Тезроқ айтақолинг! – дебди.
Ўқитувчи:
— Шу хонада нечта лампочка бор? Фақат қарамасдан жавоб бер! – деса, талаба:
— Олтита, - дебди.
— Топа олмадинг. Еттита бор, - деб чўнтагидан 1 та лампочка чиқарибди ўқитувчиси.
Эртаси куни қайта топширишга кирган талаба яна ёзмай ўтираверибди.
Ўқитувчи ёнига келиб дебди:
— Яна шу аҳволми Мадияров?! Майли, яна ўша гап. Бу хонада нечта лампочка бор? Топсанг, баҳоинг - беш!
— Албатта еттита, устоз! – дебди талаба.
— Бекорларни айтибсан! Бугун мени чўнтагим бўм-бўш, - деса, Мадияров:
— Лекин мени чўнтагимда лампочка бор! – деб чўнтагидан лампочкани чиқарган экан.