Афанди подшо саройи ёнидан ўтиб бораётган эди, қараса, саройнинг баланд девори устига яна бир пахса қўйишаётибди. Афанди тўхтаб, деворзондан сўради:
— Қўрғоннинг ўзи ҳам баланд эди-ку, нега баланд кўтараётибсизлар?
— Саройга ўғри тушмасин, деб.
Бу жавобдан ажабланган Афанди айтар эди:
— Ташқаридан тушадиган ўғрига десангиз тўғри-ку, лекин ичкаридан чиқадиган ўғрига эллик пахса девор хам писанд эмас!