Подшо Афандини масхаралаш мақсадида сарой аҳлини йиғиб, фармони олий ўқиди:
— Биз бугундан бошлаб Насриддин Афандини эшак бошилик мартабасига мувофиқ кўрдик...
Афанди ўрнидан туриб подшога таъзим қилди ва бориб тахтдан ҳам юқорироқ бир жойга бориб ўтирди.
— Ҳа, Афанди, — деди подшо,— нима учун мендан ҳам юқорироққа ўтирдингиз?
Афанди қўлини кўтариб деди:
— Тақдирга тан беринг, шоҳим! Мен ўз вазифамни бажаришга киришдим!