Тирбанд автобусда бир эркакнинг баланд овози эшитилибди:
— Аквариумим бор. Ўтказиб юборсангиз-чи!
Буни эшитган болакай қизиқиб сўрабди:
— Амаки, аквариум қани?
Эркак ўзидан олдин кириб келаётган катта, дум думалоқ қорнини силаб:
— Мана аквариум. Ичида 1 литр пиво билан 2 та селёдка бор, - дермиш.