Бир куни бир аёл боласини боғчадан олиб қолиб, пешинда ухлатмоқчи бўлибди.
— Оппоқ болам ухла, ширин болам ухла, - деса, боласи:
— Ойи, унақа десангиз ухламайман. Кўзларингни юм, яшамагур! деб мени урсангиз ухлайман, - дебди.